Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда собиқ ҳарбий хизматчи ушланди

Самарқандда собиқ ҳарбий хизматчи ушланди

У уй-жойга ордер олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарликка қўл урган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, собиқ ҳарбий хизматчи Д.Л. фуқаро Ш.Ж.га 14 500 АҚШ доллари эвазига ҳарбий қисмга тегишли уй-жойни доимий яшаш учун ордер олиб беришни ваъда қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг