Тошкентда майит учун пул талаб қилган эксперт ушланди

Тошкентда майит учун пул тама қилган эксперт қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бошлиғи ўринбосари (ўриндошлик асосида комиссион экспертизалар бўлими суд-тиббий эксперти) З.У. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, шу йилнинг 15 август куни вафот этган фуқаро майитини ўликхонадан чиқариб бериш эвазига марҳумнинг қариндошидан 200 АҚШ доллари талаб қилади.
Шундоғам бошига мусибат тушганларга эса бундай тама дард устига чипқон бўлгани боис шартта тегишли органларга мурожаат қилишади. Натижада Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, эксперт талаб қилган пулини олаётган пайтида ушланди.
Ҳолат бўйича жиноят иши (ЖК, 210-модда — «пора олиш») қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter