Тошкентда прокурор катта миқдордаги пора билан ушланган

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасининг ходими хизмат ваколатини суистеъмол қилган ҳолда, тахминан 47.500 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланган, деб хабар бермоқда «UzNews.uz».
Ҳозирда айнан ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа июнь ойида содир бўлганини инобатга оладиган бўлсак, бу иш юзасидан тез орада суд тергов ҳаракатлари ҳам ўтказилади. Бу ҳақда эса кўплаб жиноятлар ҳақида маълумот бериб борадиган Бош Прокуратуранинг расмий сайти ҳозирча бирор хабар бергани йўқ, дейилади нашр хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter