Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хизмат ҳақи учун берилган долларнинг «миси» чиқди

Хизмат ҳақи учун берилган долларнинг «миси» чиқди

Зангиота туманида юк автомашинаси ҳайдовчиларига қалбаки АҚШ доллари берган фуқаро ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.А. Россия давлатидан ёғоч маҳсулотини олиб келиб берган юк автомашинаси ҳайдовчилари У.Д. ва С.Н.га хизмат ҳақи учун 14 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни берганлиги аниқланиб, ушбу қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг