Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Уруш ҳиди»: АҚШ ва Хитой армиялари кучи солиштирилди (инфографика)

«Уруш ҳиди»: АҚШ ва Хитой армиялари кучи солиштирилди (инфографика)

Коллаж: «LIFE»; Фото: «Wikipedia»

АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддият кескинлашишда давом этяпти. АҚШ Давлат департаменти янги раҳбари Энтони Блинкен бу ҳақда баёнот берди. Америка дипломатияси раҳбари қўшимча қилишича, Жо Байден маъмурияти Хитой билан «куч позицияси»да туриб гаплашади. Ким кучлироқ?

Нуфузли Global Firepower Index рейтингида АҚШ жаҳоннинг 138 кучли армияси орасида биринчи ўринни эгаллаган. Хитой учинчи ўринда, ўртада Россия бор. Мамлакатларнинг ҳарбий бюджетлари кескин фарқланади. АҚШнинг йиллик ҳарбий харажатлари — 740,5 миллиард доллар, Хитойники эса камтарроқ — 178,2 миллиард доллар атрофида.

Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар қуролли тўқнашувгача етиб борган тақдирда, ҳар қанақа талқинда ҳам, биринчи навбатда, дунё жабр кўради. «LIFE» нашри икки мамлакат қуролли кучлари — қуруқлик қўшинлари, ер усти техникаси, флот ва ҳаво кучларини инфографикаларда солиштириб чиқди.

Албатта, АҚШ-Хитой муносабатлари очиқдан-очиқ қуролли низогача етиб бормаслигига умид қиламиз. Акс ҳолда бутун инсоният тақдири қил устида қолади. Бундай вазиятда ядровий қуроллар ишга тушмаслигига ҳам ҳеч ким кафолат беролмайди. Буни Пекин ҳам, Вашингтон ҳам яхши тушуниб турибди, ўзаро муносабатлар, ҳар қанча мураккаб бўлмасин, имкон қадар конструктив бўлишига интилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг