Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2019 йил 1 июлдан тилла заргарлик буюмларини чакана сотганлик учун йиғим ундирилади

2019 йил 1 июлдан тилла заргарлик буюмларини чакана сотганлик учун йиғим ундирилади

Фото: «ekalombard.ru»

Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонига мувофиқ, 2022 йилнинг 1 июлигача:

  • қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти қўшилган қиймат ва акциз солиғидан;
  • рўйхат бўйича Республикага олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар божхона тўловларидан озод этилди.

2019 йил 1 июлдан олтиндан ясалган заргарлик буюмларни чакана сотганлик учун 1 граммига минг сўмдан йиғим ундирилади.

Фармон билан 2019–2023 йилларда заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида, Тошкент шаҳрида Учтепа миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи негизида йилига 200 кг олтин, 1 минг 200 кг кумушдан заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган кластер ташкил этилади.

2020 йил март ойида «Uzbek Jewellery Fair» халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.

2020 йил охиригача ҳар бир ҳудудда камида иккитадан, Тошкент шаҳрида эса – камида 10 та замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади.

Фармон билан Заргарлик тармоғини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлигига  ўтказилди.

Тадбиркорлар лицензия асосида аффинаж (қимматбаҳо металларни тозалаш) фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

2019/2020 ўқув йилидан Тошкент давлат техника университетида «Заргарлик буюмлари дизайни» йўналиши очилади.

Асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш тартибини бузганларга нисбатан қуйидаги жавобгарлик чоралари белгиланади:

  • ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилганда – заргарлик буюмларини мусодара қилмай унинг 50 фоизи миқдорида жарима;
  • ушбу ҳуқуқбузарлик бир йилда такрор содир этилса – заргарлик буюмини мусодара қилиш ёки унинг қийматининг 100 фоизи миқдорида жарима солиш.

Тўғридан-тўғри амал қилуви «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Қонун ишлаб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг