Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ Қашқадарёда амалга оширилаётган ишлар билан таништирди (видео)

«Ўзмиллийбанк» АЖ Қашқадарёда амалга оширилаётган ишлар билан таништирди (видео)

Фото:«Xabar.uz»

Хизматлар соҳасининг жойлардаги «Ўзмиллийбанк» АЖ иштирокидаги ривожланиш жараёни билан Қашқадарё вилояти мисолида танишиш мақсадида, жорий йилнинг 6-7 май саналарида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. 

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб «Ўзмиллийбанк» АЖ нинг Қашқадарё вилояти филиали фаолияти билан танишдbлар.

«Ўзмиллийбанк» АЖ Қашқадарё вилояти филиали 1992 йил 3 августда ташкил топган бўлиб, шу кунга қадар Қашқадарё вилоятининг турли ҳудудларида фаолият юритиб келмоқда. Жумладан, Қарши, Ғузор, Шахрисабз ва Муборак туманларида банкнинг 4 та филиали хизмат кўрсатиб келаётган бўлса, Нишон туманида 1 та Банк хизматлари маркази (БХМ) эса аҳолига сифатли банк хизматларини тақдим этмоқда.

Мазкур филиаллар ва БХМ томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан Қашқадарё вилоятида катта майдонларда интенсив боғлар, йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил топди. 2021 йилда тармоқлар бўйича таҳлил қилинганда:

  • саноат соҳасида - 466,3 млрд. сўмлик 29 та лойиҳа;
  • қишлоқ хўжалигида – 354,3 млрд. сўмлик 17 та лойиҳа;
  • хизмат кўрсатишда - 109,2 млрд. сўм 139 та лойиҳалар амалга оширилган.

Ушбу тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши натижасида 2 296 та янги иш ўринлари яратилган.

Филиалда жами 272,8 мингта мижозларга хизмат кўрсатилади. Шундан 257,1 мингтаси жисмоний шахслар ва 15,7 мингтаси юридик шахслар ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг жами депозит қўйилмалари 59,5 млрд. сўмни ташкил этади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 18 та банкомат, 18 та инфокиоска, 1822 та савдо терминаллари дислокация қилинган.

Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида вилоят ҳудудида 5 та валюта айирбошлаш шаҳобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 3 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шахобчаси (банкомат) шаҳар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

Банкнинг филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Банк мижозларининг 54 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқдалар. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти тўқимачилик, текстил маҳсулотлари, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда боғдорчиликка ихтисослашган бўлиб, хусусан бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳаси вилоятнинг асосий драйверига айланиб улгурди.

Бугунги кунда вилоят иқтисодий кўрсаткичларида хизматлар соҳасининг улуши ҳам жадал суръатларда ошиб бормоқда. Мазкур йўналишда вилоятда 21 мингдан зиёд корхона айнан сервис соҳасида фаолият олиб боряпти.

2021 йилда вилоятда хизмат кўрсатиш ҳажми 13,3 трлн. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 118,0 фоизга етган. Бугун вилоятда 21 мингдан зиёд корхона айнан сервис соҳасида фаолият олиб бораётган бўлса, ҳудудда яна 6 мингдан зиёд хизмат кўрсатиш шохобчаларига эҳтиёж мавжуд.

Жорий 2022 йилнинг 1 чорак якуни вилоятда хизмат кўрсатиш ҳажми 3 трлн. 733 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 135,0 фоизга етган ҳамда 17,4 мингта янги иш ўринлари яратилган. Йил бошидан янги ташкил этилган хизмат кўрсатиш корхоналари сони 3 628 тани ташкил этади.

Жорий 2022 йилда вилоятда хизмат кўрсатиш хажмини 19,9 трлн. сўмга етказиш режалаштирилган бўлиб, бунда 55 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари Шаҳрисабз туманида жойлашган «Love City» МЧЖ фаолияти билан танишдилар. Аҳолига сифатли фотохизматларни тақдим этиб келаётган мазкур маскан лойиҳасининг умумий қиймати 1,5 млрд. сўмни ташкил этса, «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд. сўм кредит ажратилди. Бугунги кунда мазкур марказда 10 нафар фуқаро иш билан таъминланган.

Бугун умумий овқатланиш бозори жадал ривожланмоқда. Бу жараёнда, сифатли овқатланиш хизматларини йўлга қўйиш ва уни тизимлаштиришдан асосий мақсад инсонлар саломатлигини кафолатловчи соғлом овқатланиш муҳитини яратиб бериш ҳисобланади. Шаҳрисабз туманидаги яна бир хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юртувчи «Anhor Kesh» МЧЖ томонидан «Ўзмиллийбанк» билан ҳамкорликда ташкил этилган шинам ва мўъжазгина тамаддихона замоанвий услубдаги дизайн ва интерьер ҳар қайси мижоз эътиборини тортиши табиий.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 2 млрд. 872 млн. сўмни ташкил қилса, шундан “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 млрд. сўм кредит ажратилди. Бугунги кунда мазкур масканда 22 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган.

Пресс-турнинг иккинчи кунида иштирокчилар дастлаб Қарши шаҳрида жойлашган «Parizoda Oltin Yulduz» НТМ фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мазкур таълим марказининг умумий қиймати 500 млн. сўмни ташкил қилса, шундан 200 млн. сўм Банк кредитидан фойдаланилган.

Ушбу ўқув маркази касбий таълимга ихтисослаштирилган бўлиб, истовчилар қандолатчилик, тикувчилик, сартарошчилик каби йўналишларда таълим олиб касбий маҳоратларини оширишлари мумкин.

Навбатдаги манзил Қарши шахрида жойлашган «Etalon Savdo Servis»  ХК бўлди. Мазкур корхона «Ўзмиллийбанк» АЖ билан ҳамкорлик қилган ҳолда бугунги кунда шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга хизмат қилиб келаётган супермаркет фаолиятини йўлга қўйган.

Супермаркет расталарини озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда яхна ичимликлар сингари маҳсулотлар билан тўлдириш учун умумий ҳисобда 4 млрд. сўм сарф қилинган бўлса шундан мазкур корхонага 2,5 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағи «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан ажратилган.

Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари Ғузор туманида жойлашган «Содиқбек Қаҳрамон Ўғли» МЧЖ фаолияти билан танишдилар.

Бугунги кунда 5 нафар ходим фаолият юритаётган Ғузор туманида жойлашган мазкур мўжазгина болалар майдончаси ва маданий дам олиш маскани лойиҳасининг умумий қиймати 950 млн. сўмни ташкил этса, шундан 500 млн. сўм Банк томонидан ажратилган кредит маблағига тўғри келади.

Пресс-тур доирасидаги навбатдаги манзил «Al Khorazmiy School» МЧЖ бўлди.

Ҳозирда 3 нафар фуқаро иш билан банд бўлган Ғузор тумани «Обод» МФЙ манзилида жойлашган мазкур ўқув маркази лойиҳасининг умумий қиймати 800 млн. сўмни ташкил этади. Шундан мижознинг лойиҳадаги ўз маблағи 300 млн. сўмни ташкил этса, «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 500 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг