Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда бўр даври ётқизиқларидан табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди

Андижонда бўр даври ётқизиқларидан табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди

«Андижоннефт» акдиядорлик жамиятига қарашли «Учтепа» конида мукаммал таъмирлаш ишларидан кейин бўр даври ётқизиқларининг XVIII-чи қатламидан табиий газ қазиб чиқариш қайта йўлга қўйилди.

1(юра)-сонли қудуқ «Андижоннефтгазқудуқтаъмирлаш» МЧЖ мутахассислари томонидан тўлиқ таъмирланди.

Ушбу қудуқда 1085-1090 метр оралиқдаги қатламдан келаётган сув йўлини тўсиш мақсадида цементли кўприги ўрнатилиб, 1064-1069 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари амалга оширилди.

Натижада қудуқдан саноат миқёсида кунлик ўртача 50 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: «Учтепа» нефтгазконденсат кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган бўлиб, 2017 йилда ишга туширилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг