Автомобил транспорти Ўзбекистон миқёсида тўлиқ етакчи бўлиб қолмоқда

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш таркибида автомобил транспорти етакчилик қилмоқда.
Унинг жами йўловчи ташиш ҳажмидаги улуши – 98,0 фоизни ташкил этмоқда.
Автомобил транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
— Тошкент шаҳри – 19,2 фоиз;
— Андижон вилояти – 12,4 фоиз;
— Тошкент вилояти – 11,4 фоиз;
— Фарғона вилояти – 11,1 фоиз;
— Самарқанд вилояти – 7,9 фоиз;
— Наманган вилояти – 7,9 фоиз;
— Хоразм вилояти – 7,0 фоиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter