Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Божхона тизимидаги янгиланишлар тадбиркорлар учун имкониятлар яратади

Божхона тизимидаги янгиланишлар тадбиркорлар учун имкониятлар яратади

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда қайд этилдики, 2018 йил 1 декабрдан «сариқ» ва «қизил» йўлаклар, 2019 йилнинг 1 мартидан «яшил» ва «кўк» йўлаклар қўлланган ҳолда «Хавфни бошқариш тизими» тўлиқ амалиётга татбиқ этилди.  

Фото: «Xabar.uz»

2019 йил 1 февралдан бошлаб мамлакатимизда инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилди.

Ваколатли иқтисодий оператор – бу божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш учун юридик шахсларга бериладиган мақом бўлиб, «А» ва «Б» тоифаларга бўлинади. Тоифага қараб махсус соддалаштирилган – алоҳида божхона операциялари ва божхона назоратини амалага ошириш хусусиятлари қўлланилади.

Ваколатли иқтисодий операторлар реестри Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтига жойлаштирилган ва доимий равишда янгилаб борилади.

Шунингдек, анжуманда қўмита томонидан тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар, имтиёзлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Айниқса, четдан маҳсулот олиб киришда божхона тизимидаги муаммолар, экспорт ва импорт маҳсулотларига божхона тўловларини белгилаш тартибига оид мавзулар қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг