Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Микрокредитбанк» навбатдаги «Банк хизматлари маркази»ни Қарши шаҳрида ишга туширди

«Микрокредитбанк» навбатдаги «Банк хизматлари маркази»ни Қарши шаҳрида ишга туширди

Фото: Банк ахборот хизмати

«Микрокредитбанк»нинг Қашқадарё вилояти филиали томонидан аҳолига банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида «Насаф» банк хизматлари маркази очилди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу марказ мижозларга қуйидаги хизматларни кўрсатмоқда: 

         Жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизмат турлари:

  • Омонатлар қабул қилиш, қайта расмийлаштириш ва чиқим қилиш;
  • Валюта айирбошлаш (сотиб олиш ва сотиш);
  • Банк пластик карталарини очиш, уларни балансини тўлдириш ва картадан нақд пул чиқим қилиш;
  • Бир марталик тўловларни қабул қилиш (коммунал, кредит ва бошқа тўловлар);
  • Кредитлар ажратиш (микрозайм, автокредит, истеъмол кредити ва давлат дастури бўйича ажратиладиган кредитлар);
  • Банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш (нақд пул ечиш, пластик картани тўлдириш, АҚШ доллари сотиб олиш);
  • Пул ўтказмалари (WESTERN UNION, Ria, CONTACT, MoneyGram, Zolotaya Korona, YuNISTRIM);
  • Интерактив хизматлар орқали банк хизматлари кўрсатиш.

Юридик шахсларга кўрсатиладиган хизмат турлари:

  • Асосий ҳисоб рақамлар очиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
  • Терминаллар билан таъминлаш;
  • Касса хизматлари кўрсатиш;
  • Кредит ажратиш;
  • Депозит маблағлари қабул қилиш;
  • Корпоратив карталарни расмийлаштириш;
  • Валюта операциялари бўйича хизмат кўрсатиш;
  • Интерактив хизматлар орқали банк хизматлари кўрсатиш.

Айни пайтда «Микрокредитбанк» томонидан банк фаолиятини молиявий соғломлаштириш, операцион харажатларни оптималлаштириш ҳисобига хизмат кўрсатиш географиясини кенгайтириш мақсадида 33 та ихчам ва кам харажат талаб қилувчи «Банк хизматлари марказлари» фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари яна 17 та банк хизматлари марказларида жиҳозлаш ва таъмирлаш  ишлари амалга ошрилмоқда. Ой якунигача ушбу БХМлар сони 50 тага етади.  Ушбу амалиётларни келгусида ҳам давом эттириб, жорий йил якунига қадар жами 90 та замонавий марказлар ишга туширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг