Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Монополияга оид 2 та қонун бирлаштирилади

Монополияга оид 2 та қонун бирлаштирилади

«Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунлар бирлаштирилади. Бу орқали иқтисодий муносабатларда эркин бозор тамойилларини жорий этишни кенгайтириш назарда тутилмоқда.

Қонунларни бирлаштириш орқали:

  • давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш ҳоллари ва унга нисбатан монополияга қарши талабларни белгилаш;
  • табиий монополия ҳолатини аниқлаш бўйича ҳуқуқий инструментларни кенгайтириш;
  • бозордаги устунлик мавқеини аниқлаш мезонларини такомиллаштириш;
  • давлат кўмаги (имтиёз ва преференциялар) шакллари ва уларни тақдим этишга нисбатан монополияга қарши талабларни белгилаш;
  • аукцион (биржа) савдоларида манипуляцияларнинг мезонларини ва жавобгарликни кучайтириш;
  • рақобатни чеклаш ҳолатлари учун жавобгарликни кучайтириш кўзда туттилмоқда.

Давлат дастурига кўра, бу ҳақдаги қонун лойиҳаси 2022 йил сентябрга қадар тайёр бўлиши керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг