Қирғизистон интернетга давлат монополиясини жорий этяпти

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 15 августдан мамлакатда интернетга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бунда давлатга тегишли бўлган «ЭлКат» МЧЖ ягона интернет-операторга айланади. Яъни, мамлакатдаги бошқа барча интернет-операторлар мазкур ҳужжат билан икки ой муддатда амалдаги шартномаларини «ЭлКат»га ўтказишлари шарт.
Таъкидланишича, бу чора вақтинчалик бўлиб, «тест режими» 2025 йилнинг 15 августидан 2026 йилнинг 14 августига қадар давом этади.
Айни вақтда фармонда «халқаро интернет-трафикни етказиб бериш ва таъминлаш» бўйича давлат монополияси ҳақидаги ибора кенг қўлланилган.
Ўз навбатида, Садир Жапаров «жамиятнинг ахлоқий қадриятларини ҳимоя қилишга» қаратилган чора сифатида порно сайтларни тақиқловчи қонунни ҳам имзолаган.
Қонунга кўра, интернет-провайдерлар ва сайт эгалари назорат органлари сўровидан кейин 24 соат ичида порнографик хусусиятдаги элементларни ўз ичига олган контентни ўчириб ташлаши шарт бўлади.
Манба: 24.kg
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter