Қўчқор халқаро фестивалда 1 миллион долларга сотилди
Қозоғистонлик селекционерлар Қирғизистонда машҳур Франкел қўчқорининг авлодини сотиб олишди. У Арашан зотли қўчқор бўлиб, 1 миллион долларга баҳоланди, деб хабар беради Centralmedia24 нашри.
19 сентябрь куни Франкел Чуй вилоятининг Қизил-Ой қишлоғида бўлиб ўтган халқаро фестивалда иштирокчиларнинг эътиборини тортди. Тадбирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон ва Қирғизистондан келган фермерлар иштирок этишди.
Фермер Улан Атабаев Франкелни "бебаҳо қўчқор" деб атади. Унинг сўзларига кўра, қўчқорнинг наслчилик линиясидан қўзичоқ қозоғистонлик селекционерларга 1 миллион долларга сотилган.
"Ҳар бир қўчқор ҳам бундай насл беравермайди. Франкел линиясидан қўзичоқлар ажойиб генетикани намойиш этади — баъзилари ҳатто отасидан ҳам катта бўлиб кетади", деб тушунтирди Атабаев.
Франкелнинг ранги энг "брендланган" ранглардан бири ҳисобланади — оч қизил. Ҳайвоннинг узун танаси, кучли суяклари, илмоқли тумшуғи ва қулоқлари тахминан 25 см узунликда. Фермернинг таъкидлашича, Қозоғистондаги қўчқорнинг тенгдошлари орасида бу хусусиятларга эга рақобатчилар йўқ эди.
Қирғизистонлик мутахассислар Арашан турини гўшт ва ёғ учун 1970 йилдан 2021 йилгача кўпайтиришган. Вояга етган қўчқорларнинг вазни 109 дан 177 кг гача. Қирғизистон фермаларида бу қўйлардан 5832 таси боқилади. Фермерлар одатдаги қўйни тахминан 1000 долларга, қўчқорни эса 5000 долларга баҳолайдилар.
Қирғизистонлик қўй етиштирувчилар ҳам Гиннеснинг рекордлар китобига ариза топширишди. Мутахассислар бутун зотнинг бўйи ва вазнини тарихга қайд этишни хоҳлашади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter