Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муборакда нефт қазиб олиш ҳажми оширилди

Муборакда нефт қазиб олиш ҳажми оширилди

Сўнгги олти ой мобайнида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги Ишчи гуруҳ» Муборак, Газли, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига қарашли конларда бўлиб, табиий газ ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида бир қатор вазифалар берилган эди.

Белгиланган вазифалар амалга оширилиши эвазига «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефт конларида ижобий натижаларга эришилди.

Жумладан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли нефт қазиб олиш конларининг қудуқларида оптимизация ишлари олиб борилди.

Қудуқларнинг иш режими қайта кўриб чиқилиб, унумдорлиги юқори бўлган қудуқларнинг устки босими 2-3 атмосферага камайтирилди, шунингдек, газлифт усулида ишлатилаётган қудуқлар «пускавой муфта»лари, қудуққа тескари газ бериш орқали текшириб кўрилди.

Натижада қатламдан келаётган механик аралашмалар натижасида «пускавой муфта»ларда хосил бўлган тиқинлар бартараф этилди ва қудуқдан келаётган нефт миқдори ортишига олиб келди.

Олиб борилган тадбирлар ўз натижасини кўрсатиб, «Кўкдумалоқ» конида нефт қазиб чиқариш кўрсаткичи кунлик 5 тоннага етказилди. «Жанубий Кемачи» конида ҳам бир кунда 5 тонна нефт қазиб чиқарилди.

Жами бошқармага қарашли нефт қудуқларида оптимизация ишлари бажарилиб, нефт қазиб чиқариш кўрсаткичи кунлик 10 тонна оширишга эришилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг