Ўзбекистон Хитойнинг йирик корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Хитойнинг CITIC корпорацияси раҳбари Си Гохуа билан учрашув ўтказди.
Хитой мулкни бошқариш бўйича халқаро инвестиция корпорацияси молиявий хизматлар кўрсатувчи ҳамда йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи компаниядир. Унинг активлари қарийб 1,5 триллион долларни ташкил этади.
Учрашувда қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди, бунда асосий эътибор мамлакатимиз йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасига, ирригация тизимларини модернизация қилишга қаратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter