«Ўзбекнефтгаз»: Бухородаги яна бир газ қудуғи қайта ишга туширилди

Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Ғарбий Хаккуль» газконденсат конидаги 8-сонли қудуқда тўла таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Қудуқда қатлам суви келиши кўпайганлиги сабабли кунлик газ қазиб чиқариш умуман тўхтаган эди. Айни пайтда унда сув йўлларини тўсиш ишлари амалга оширилиб, 2620-2627 метр интерваллар оралиғида перфорация ишлари ўтказилди.
Натижада қудуқдан бир суткада 60-70 минг куб метргача саноат миқёсида табиий газ олинмоқда.
Маълумот учун: «Ғарбий Хаккуль» газконденсат кони Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган бўлиб, 2017 йилда ишга туширилган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter