Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бугун халқаро форумда қатнашади

Президент бугун халқаро форумда қатнашади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Сессияда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси — Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ҳам қатнашади. Сессияга журналистика ва коммуникациялар соҳасида таниқли британиялик эксперт Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

Давлатимиз раҳбари форум доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Умуман, тадбирда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг