Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда бизнес юритувчилар учун алоҳида имтиёзлар берилади

Қорақалпоғистонда бизнес юритувчилар учун алоҳида имтиёзлар берилади

Жорий йилнинг 23 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» ПФ-25-сон Фармони қабул қилинган эди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев ўз мурожаатида ушбу фармонга алоҳида тўхталди ва унга кўра бизнес юритувчилар учун минтақада бериладиган имтиёзлар ҳақида гапирди.

Унга кўра, мазкур фармон билан Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари учун 10 йил муддатга (2022 йил 1 январдан - 2031 йил 1 январгача):

- фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ўрнатилган солиқ ставкаларини 1 фоиз этиб;

мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 1 фоиз миқдорида белгиланмоқда.

Бундан ташқари, зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таминланадиган Инвестиция лойиҳаларининг қиймати 4 баробар, яъни 50 миллиард сўмгача камайтирилди.

Шунингдек, экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2022 йил 1 январдан - 2027 йил 1 январгача:

- кичик тадбиркорлик субъектларига ўз маҳсулотларни республиканинг бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ темир йўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоиз қисмини қоплаб бериш;

- маҳаллий экспортчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг