Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда крахмал-патока заводи ишга туширилди

Тошкентда крахмал-патока заводи ишга туширилди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелда Тошкент шаҳри, Чилонзор туманига ташрифи доирасида Тошкент крахмал-патока заводи лойиҳаси билан танишган эди. Кеча, 20 октябрь куни ушбу завод ишга туширилди.

Мазкур корхона Ўзбекистонда крахмал кукуни, патока, мальтоза ва мальтодекстирин ишлаб чиқарувчи ягона завод бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий маккажўхори бошоқли дон экинидан фойдаланилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 4,6 млн. АҚШ долларини, шундан Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки кредит линияси ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредит маблағлари, Хитойдан сотиб олинган ускуналар қийматида 2,0 млн. АҚШ долларини ва заводнинг ўз маблағлари эвазига улуши, яъни амалга оширилган қурилиш ишлар шаклида 2,6 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Завод Чилонзор туманидаги саноат зона ҳудудида фаолият кўрсатади. Бугунги кунда корхонада крахмал кукуни, крахмал кукунидан патока, мальтоза ва мальтодекстирин (қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё) ишлаб чиқариш линияси тўлиқ ўрнатилган.

Тошкент крахмал-патока заводининг қуввати кунига 80 тонна хомашёдан крахмал кукуни, патока, мальтоза ва мальтодекстирин ишлаб чиқарилишига мўлжалланган. Лойиҳа ўртача йиллик 19 200,0 тонна ёки 9,6 млн. АҚШ доллари миқдорида крахмал кукуни, патока, мальтоза ва мальтодекстирин ишлаб чиқариш қувватига эга.

Завод фаолияти натижасида асосий маҳсулотлардан ташқари қорамолчилик ва чорвачилик учун ем (маккажўхори қобиғи) ҳамда товуқчилик ва балиқчилик учун омухта ем (глутен) ва биоқўшимча маҳсулотлари, ёғ-мой комбинатлари учун иккиламчи хомашё тури (жерм) ишлаб чиқарилади.

Лойиҳани ишга тушириш жараёнида хорижий мутахассислар ҳам ишга жалб қилинган бўлиб, улар ишлаб чиқариш жараёнида ҳам доимий равишда фаолият кўрсатиб борадилар. Ҳозирги кунда 100 та ишчи ишлаётган бўлиб, лойиҳа тўлиқ қувват билан ишга туширилиши натижасида иш ўринлари 150 тага етказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг