Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда йилига 3 млн тонна юк қабул қилиш имкониятига эга логистика маркази қурилади

Тошкентда йилига 3 млн тонна юк қабул қилиш имкониятига эга логистика маркази қурилади

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»»

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖда Латвиянинг СIA «SV Gulbis» компанияси раҳбари Вячеслав Новиков билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти ҳудудида чет эл инвестицияси эвазига бунёд этилиши кутилаётган замонавий логистика марказини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди. бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди. 

Таъкидланишича, унинг умумий майдони 16 гектар бўлиб, 20 минг кв.м контейнер терминали учун ажратилган. Бу ерда 25 минг кв.мда ёпиқ турдаги омбор, 14 минг кв.м.да ёғоч ва метал маҳсулотларини сақлаш учун мажмуа қурилади. Шунингдек, ҳудудда сервис маркази, божхона хизмати, омборларни бошқариш тизими, маъмурият биноси каби иншоотлар қад ростлайди. Янги ташкил этилаётган логистика маркази йилига 3 млн. тонна юк қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

Эътиборлиси, бу ерда қўшимча 350 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Юк саройида юк автомобиллари учун ҳам бир қатор қулайликлар яратилиб, у эрда Швеция ва Германия давлатларининг техника ва технологияларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Логистика марказида темир йўл вагонларни саралаш, ортиш ва тушириш ишлари, юкларни сақлаш, рўйҳатдан ўтказиш, маркировка хизматлари кўрсатилади. Марказни жорий йил сўнггида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Учрашув сўнггида СIA «SV Gulbis» компанияси ва «Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида меморандум имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг