Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Валютани тартибга солиш тўғрисида» қонун қабул қилинади

«Валютани тартибга солиш тўғрисида» қонун қабул қилинади

Фото: «Plusiminus.com»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Валюта сиёсатини иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан, бизнес ва инвестициявий муҳитни яхшилаш мақсадида янги таҳрирда «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида ҳамда тадбиркорлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, валюта операцияларини тартибга солишни соддалаштириш ҳамда валюта бозори фаолиятини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш каби муҳим вазифалар назарда тутилади.

Мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура масъул этиб белгиланди.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг