18 та машинаси бор Тошкент вилояти ҳокимлиги яна 2 та янгисини сотиб олди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда «Тошкент вилояти ҳокимлиги хизматда фойдаланиш учун «Chevrolet Malibu» ва «Tracker» автомобилларини сотиб олди», каби сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг 2021 йил II чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан вилоят ҳокимлиги томонидан бир дона «Chevrolet Malibu» ҳамда «Tracker» русумли хизмат автотранспорт воситаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 610 миллион сўм ажратилган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда Тошкент вилояти ҳокимлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида 18 та хизмат машинаси ажратилган. Вилоят нисбатан катта ва унинг салмоқли қисми тоғли ҳудудлардан иборат бўлгани учун мавжуд автотранспорт воситаларининг 5 таси муддатидан олдин техник носоз ҳолга келган.
«Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоят ҳокими ўринбосарларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, бевосита ҳудудларга чиқиш билан боғлиқ ишларни унумли ташкиллаштириш мақсадида, 369 миллион сўмлик 1 дона «Chevrolet Malibu» ҳамда 232 миллион сўмлик 1 дона «Tracker» харид қилиш бўйича 6 сентябрь куни тегишли шартномалар имзоланган», — дея изоҳ беради ҳокимлик матбуот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter