4 октябрь – Ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни

Бугун дунё бўйича Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни нишонланади. Байрамни нишонлаш тўғрисида қарор 1931 йилда Флоренцияда табиатни муҳофаза қилиш ҳаракати тарафдорларининг халқаро конгрессида қабул қилинган. Ўша куни дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятлари ушбу санани ҳар йили нишонлашга ва одамларда масъулият ҳиссини шакллантиришга қаратилган турли оммавий тадбирларни ташкил этишга тайёрлигини эълон қилди. Бутунжаҳон ҳайвонлар куни сайёрамизнинг ҳайвонот дунёсини сақлаш ва уй ҳайвонлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда одамларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.
Ўйлаб кўринг: Ер юзидан ҳар соатда 3 турдаги ҳайвонлар йўқолиб боради. Дунё бўйича балиқ заҳираларининг 70% ҳаддан ташқари овлаш туфайли йўқ бўлиб кетиш арафасида. Денгиз ҳайвонларининг барча турларининг 35 фоизи аллақачон Ер юзидан изсиз йўқ бўлиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter