400 нафарга яқин ноҳақ ҳукм қилинганлар оқланди

2017 йилнинг 12 ойида ва 2018 йилнинг 4 ойида жами 379 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан реабилитация асослари билан тугатилган ва айбсиз фуқаролар оқланган (2007-2016 йилларда 22 нафар шахс оқланган).
Шундан, 15 нафар фуқаро прокуратура органларининг протестларига асосан айбсиз деб топилиб, оқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Жумладан, Яшнобод туман судининг 2016 йил 25 октябрдаги ҳукмига кўра, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси юкларни божхона кўригидан ўтказиш гуруҳи инспектори Х.Юлдашев ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми «г» банди (бож ставкаларига таъсир қиладиган товарларга ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси кодларини нотўғри киритиш) билан айбдор деб топилган.
Бош прокуратура томонидан ушбу жиноят иши ўрганилиб, товарларга ташқи иқтисодий фаолият номенклатураси кодларини киритиш Х.Юлдашевнинг ваколат доирасига кирмаслиги сабабли жиноят ишини ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатиш ҳақида келтирилган протести асосида Олий суд томонидан Х.Юлдашев айбсиз деб топилиб, оқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter