Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аномал жазирама поездларнинг тезлигига чеклов белгиланишига яна сабаб бўлмоқда

Аномал жазирама поездларнинг тезлигига чеклов белгиланишига яна сабаб бўлмоқда

Фото: «Ўзтемирйўлйўловчи»

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти шуни маълум қиладики, Тошкент - Андижон, Тошкент - Урганч- Хива, Тошкент - Қўнғирот, Тошкент - Термиз ва Тошкент - Бухоро йўналишларида қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов белгиланди. Бунга сабаб юртимизда кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур поездларда бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннатдорчилик билдиради ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, июл ойи бошида ҳам аномал жазирама туфайли Самарқанд - Бухоро, Бухоро - Хива каби темир йўл участкаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг