Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Автомобиллар ҳашаматга айланиши керак» — Президент

«Автомобиллар ҳашаматга айланиши керак» — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда Тошкент шаҳрида тирбандлик катта муаммога айланиб бораётгани қайд этилди.

Айрим кўчаларда иш кунлари ўртача 7-9 баллик, баъзан 10 баллик тирбандликлар кузатилмоқда, баъзиларига 2 карра кўп юклама тушмоқда.

Оқибатда куннинг тиғиз пайтида манзилга бориш учун 2 баробар кўп вақт сарфланмоқда.

Бош вазир ўринбосари А.Раматов, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигига тизимли ёндашган ҳолда тирбандликлар муаммоси бўйича таклифларни шакллантириш ва Президентга тақдимот қилиш топширилди.

«Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт.

Бунда, жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак», — деди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг