Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир гуруҳ фаоллар «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Бир гуруҳ фаоллар «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди

«Нуроний» жамғармаси Васийлик Кенгаши қарори билан турли соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган юртдошларимиз I, II ва III даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Жумладан, тақдирланганлар орасида қуйидаги давлат ва жамоат арбоблари бор:

- Сенат раиси Танзила Норбоева;

- Президент маслаҳатчиси Турсунхан Худойбергенов;

- Конституциявий суд раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов;

- Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов;

- Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси Усмонхон Алимов;

- Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур;

- сенаторлар Қутбиддин Бурхонов, Бахтиёр Сайфуллаев, Наримон Умаров, Толибжон Мадумаров, Эркин Гадоев, Фармон Тошев;

- Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид;

- санъаткорлар Насиба Абдуллаева, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Нуриддин Ҳамроқулов;

- актёрлар Бахтиёр Ихтиёров, Матёқуб Матчонов, Мурод Ражабов, дубляж фахрийси Мукамбар Раҳимова;

- ОАВ фахрийлари Ахбор Имомхўжаев, Ўткир Раҳматов, Маматқул Ҳазратқулов, Муҳаммаджон Обидов, Абдужалол Тайпатов;

- спорт соҳаси вакиллари Тўлаган Исоқов, Оксана Чусовитина;

- соғлиқни сақлаш тизими вакиллари Нурмат Отабеков, Ҳабибулло Оқилов ва бошқалар.

Маълумот учун, I даражали кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида, II даражали кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг