Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир Ўзбекистонга икки Буюк Британия тўғри келади – Марказий Осиё ҳақида қизиқарли маълумотлар

Бир Ўзбекистонга икки Буюк Британия тўғри  келади – Марказий Осиё ҳақида қизиқарли маълумотлар

Марказий Осиё. Ер юзидаги энг йирик қитъанинг қоқ ўртасида жойлашган ушбу ҳудуд ўзининг бой географик хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Монголия, Хитой, Россия, Эрон, Афғонистон каби давлатлар қуршовидаги Марказий Осиёнинг умумий майдони 4 миллион квадрат километрни ташкил қилгани ҳолда Ҳиндистондан бироз каттароқ, аммо Австралиядан  камроқ ҳудудга эга.

Марказий Осиёнинг табиати, хўжалиги, шаҳарлари, халқларига оид географик маълумотлар илк маълумотлар Геродот (милоддан аввалги V аср), Квинт Курций Руф, Страбон (милоддан аввалги II аср) каби Юнонистон, шунингдек, Хитой олимларининг асарларида қайд этилади.   

Марказий Осиё ўзида 5 та республикани жамлашдан ташқари Устюрт платоси, Турон пасттекислиги, Тўрғай платоси, Қозоғистон ва қисман Копетдоғ, Помир, Тян-Шан тоғларига ҳам ватан бўлган.

Сизда ҳақли равишда савол туғилиши мумкин: хўш ушбу табиий ҳудуднинг бошқа ёндош ўлкалардан қандай фарқи бор экан?

Аввало, Ўрта Осиё материкнинг ичкарисида, Атлантика океанидан 4 минг км, Шимолий Муз океанидан 2,5 минг км, Тинч океандан 5,5 минг км ва Ҳинд океанидан 1 минг км га яқин масофада жойлашган, сувлари океанларга чиқиб кета олмайдиган берк ҳавзадан иборат. Кейинги галда, албатта, Каспий ва Байкал кўлларини эсламасликнинг иложи йўқ: бири дунёдаги энг йирик 376 минг кв. км, иккинчиси эса энг чуқур кўллар (1741 м)  сирасига киради. Яна бир қизиқ жиҳати шундаки ҳудуд ер юзаси ниҳоятда ўзига хос - ўлканинг шимоли, шимоли-ғарбий катта қисми текисликлардан, шарқий ва жанубий қисми тоғликлардан иборат, айниқса бу ноодатий тафовут марказда жойлашган Ўзбекистонда яққол кўзга ташланади.

Марказий Осиёдаги энг катта сиёсий ҳудуд бу, албатта, Қозоғистон. Бу давлат майдонига  учта Туркия, 5 та Франция ёки 18 та Бангладешни бемалол сиғдириш мумкин.  Қозоғистоннинг умумий майдони 2 миллион 724 минг 902 кв. км. бўлиб,  бу Жазоир майдонидан  бироз каттароқ.   Аргентина майдонидан эса (2 миллион 780 минг 400 кв. км) камроқ бўлиб, дунёда 8-ўринни эгаллайди.

Фото: Нурсултон шаҳри, Қозоғистон.

Қирғизистон минтақадаги майдони бўйича тўртинчи ўринни эгаллайди - 198 минг 500 квадрат метр. км. Бу Бангладеш ҳудудидан (144 минг 500 кв. км) кўпроқ, аммо Белоруссиядан (207 минг 600 кв. км) кам. Бироқ бу ҳолат Қирғизистон майдонига 2 та Венгрия,  4 та Литва ёки 6 та Исроил жойлашишига ҳеч қандай монелик қилолмайди. Қирғизистоннинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки мамлакатнинг 2/3 қисми тоғлардан иборат.

Фото:Akvarel.ru. Иссиқкўл, Қирғизистон.

Минтақадаги энг кичик мамлакат - 143 100 кв. км. майдонга эга Тожикистон. Тожикистон кичик майдонга эга бўлишига қарамасдан ҳудудида 2 та Коста-Рика, 5 та Арманистон ёки 15  та Кипр жойлашиши мумкин. Бундан ташқари, республиканинг 93 фоизини тоғли ҳудудлар эгаллайди. Тожикистон Исландиядан каттароқ (103 минг 125 кв. Км), аммо Тунисдан кичикроқ (163 минг 610 кв. Км).

Фото: Inventure. Душанбе, Тожикистон.

Марказий Осиёдаги иккинчи йирик мамлакат - 488 100 кв. км. эга Туркманистон ўзининг халқаро ҳамжамият кўз олдида тоталитар тизимга содиқ эканлиги билан «эътиборлидир». Аммо унинг ўзига хос яна бир тарафи ўз табиати билан кўпларни мафтун этувчи  Швециядан каттароқ (449 минг 961 кв.км) ҳудудга эга. Лекин Испания (561 минг 782 кв. км.) ундан улканроқ майдонга эга. Туркманистон ҳудудига  2 та Беларусь ёки 7 та Ирландияни, 24 та Словенияни сиғдириш мумкин.

Ўрта Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ҳам ўзи чегарадош мамалакатлар сингари ҳудуди орқали кўпгина ривожланган мамлакатларни ортда қолдириши мумкин: 2 та Буюк Британия, 5 та Австрия ёки 13 Молдавия бу ерда бемалол жойлашиша олади. Республиканинг майдони 447 минг 400 кв. км. Бу Финляндия майдонидан (338 минг 178 кв. км) кўпроқ, аммо Таиланддан (514 минг кв. км) кам.

Азиза Ҳазратқулова тайёрлади.

Фото:Xabar.uz,Тошкент.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг