Бош прокурор Самарқандда сайёр қабул ўтказди

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев 2019 йил 19 декабрда Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказди. Унда жами 44 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари олинди.
Қайд этилган мурожаатларнинг 11 таси суд масалалари, 8 таси прокуратура, 6 таси ички ишлар иш юритувига ҳамда 19 таси ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.
Мурожаатларнинг 12 таси жойида қаноатлантирилди.
Шунингдек, Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар аҳволи, аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб чиқди.
Шаҳарнинг «Нурафшон» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган фуқаро Р.Мамаев ва иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Д.Борункин хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг турмуш тарзи ва оилавий аҳволидан хабар олинди.
Шунингдек, ташриф чоғида Самарқанд шаҳар 61-сонли эшитишда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашиб, уларнинг шароитлари билан танишди.
Бош прокурорнинг ташрифи доирасида Пастдарғом туманидаги «Мирзатуп» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1,05 км. масофадаги тупроқ йўлга шағал ётқизилиши, кўча бўйлаб 12 та электр симёғочлари ўрнатилиб, кабеллаштирилиши таъминланди.
Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.
Бош прокуратура Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter