Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ашуро куни

Бугун Ашуро куни

Муҳаррам ойининг 10-куни (Ашуро куни) Ўзбекистонда милодий ҳисоб бўйича бу йил 19 август, пайшанба кунига тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати маълум қилди.

Манбаларда келтирилишича:

  • Ким Ашуро куни аҳли ва фарзандларига (таом ва ҳадяларни тортиқ этишда) кенгчилик қилса, Аллоҳ ҳам йилнинг бошқа кунларида унга (ризқида) кенгчилик қилиб қўяди.
  • Ким Муҳаррам ойининг ўнинчи кунида рўза тутса, Аллоҳ таоло унга ўн мингта фариштанинг савобини беради. Ким Муҳаррам ойининг ўнинчи кунида рўза тутса, унга ўн мингта ҳожи ва умра қилган кишининг ҳамда ўн минг шаҳиднинг савоби берилади.
  • Ким Ашуро кунида битта етимнинг бошини силаса, Аллоҳ таоло ҳар бир соч толаси баробарида унинг даражасини кўтаради.
  • Ким Ашуро кечаси битта мўминга ифтор қилиб берса, гўё Муҳаммад(с.а.в.)нинг барча умматларига ифторлик қилиб берган ва уларнинг қоринларини тўйғазганлик савобига эришади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг