Бугун барча ходимлар ишдан бир соат аввал кетиши керак
![Бугун барча ходимлар ишдан бир соат аввал кетиши керак](http://static.xabar.uz/crop/9/3/720_460_95_938380162.jpg)
Эртага Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами нишонланади. Шу сабабли Меҳнат вазирлиги ишчиларга бир соат аввал уйга кетиш ҳуқуқини эслатди.
Меҳнат кодексининг 121-моддасига асосан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага, 8 декабр (чоршанба) – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни, Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ ишланмайдиган кун ҳисобланади. Демак, бугун - барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter