Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ҳам ёмғирли кун бўлиши кутилмоқда

Бугун ҳам ёмғирли кун бўлиши кутилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

25 октябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бухоро, Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, республиканинг қолган ҳудудларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15+20 бўлади.

Тошкент шаҳрида кечга томон ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +16+18 бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +7+12 илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг