Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун кўплаб вилоятларда ҳаво ўзгариши мумкин

Бугун кўплаб вилоятларда ҳаво ўзгариши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.

Қорақалпоғистонда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучайиши, чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳаво 32-37° гача, шимолда 20-25° гача исийди.

Пойтахтимизда кечқа томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-36° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиади, момақалдироқ бўлади. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг