Бугун Ўзбекистон бўйлаб беқарор об-ҳаво кузатилади

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter