Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Тошкентнинг икки туманида газ ўчади

Бугун Тошкентнинг икки туманида газ ўчади

Фото: «Xabar.uz»

Таъмирлаш ишлари туфайли бугун Яккасарой ва Олмазор туманларининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2022 йил 7 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00га қадар ушбу кўчадаги 70 та ҳовлида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, 2022 йил 7 октябрь куни соат 11:00 дан 17:30га қадар «Мискин» маҳалласидаги кўп қаватли уйларда ҳамда 5 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шундан:

  1. Офис-3 та
  2. Омборхона-2 та.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг