Бундан 8 йил олдин ёпиб қўйилган Ўзбекистон-Тожикистон чегара-божхона пости очилди (видео)

Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги «Андархон» халқаро мақомга эга бўлган чегара-божхона пости очилди.
Бундан саккиз йил олдин ёпилган Ўзбекистон—Тожикистон чегарасида жойлашган «Андархон» чегара-божхона постининг очилиши аҳоли учун катта қулайликларни яратмоқда. Бу ерда аҳолига соддалаштирилган тартибда чегарадан ўтиш тизими жорий қилинди. Ўзаро бориш-келишдаги тўсиқлар, ортиқча расмиятчиликларга барҳам берилаётгани, айниқса, асрлар давомида елкадош яшаётган икки халқ аҳолисини беҳад қувонтирди. Эндиликда бу ерда телеграмма ва таклиф хатисиз бемалол ҳаракатланиш мумкин.
ЎзА хабарига кўра, бу ерда бир кунда 650 нафар фуқаронинг ҳаракатланганини ўзи ҳам барча учун катта қулайлик бўлганидан далолатдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter