ДХХ масъул ходими Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғига асосан Абдуллаев Алижон Сидиқович Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар берди.
А.Абдуллаев 1953 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1977 йилда собиқ Иттифоқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси Олий курсларини тамомлаган.
А.Абдуллаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг масъул лавозимларида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter