Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Тожикистонга доллар олиб чиқиб кетаётганларни қўлга олди

ДХХ Тожикистонга доллар олиб чиқиб кетаётганларни қўлга олди

Видеодан лавҳа

Тезкор тадбирда Бекобод шаҳридаги «Казарма» соддалаштирилган ўтиш пункти орқали кўп миқдордаги валюта қимматликларини қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринган 2 нафар фуқаро ушланди.

Бекобод шаҳрида яшовчи аёлнинг ёнида 166 минг АҚШ доллари ва унинг шериги, аёлнинг ёнида эса 190 минг АҚШ доллари, жами 356 минг АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Улар тожикистонлик Маҳмуд исмли шахснинг илтимосига кўра хорижий валютани Бекобод шаҳрида номаълум шахслардан олиб, ўз кийимларига яширган ҳолда, маълум бир хизмат ҳақи эвазига Тожикистон Республикасига олиб чиқиб кетаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг