Электр энергияси танқислиги сабаби маълум қилинди

Жорий йилда сув танқислиги туфайли мамлакатимиз гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 23 фоизга камайди. Бу эса истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда, деб хабар берди Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.
ГЭСларда сув ҳажмининг камлиги сабабли электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари камайиши кузатилмоқда ва бунинг натижасида айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Бу гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қисқариши билан боғлиқ бўлиб, бу эҳтиёжни тўлиқ қоплаш учун зарур миқдорда электр энергияси етишмаслигига олиб келди.
Демак, 2019 йилда гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш 6,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткич каби 5 миллиард киловатт-соатни ёки 1,5 миллиард киловатт-соатга кам (23 фоиз)ни ташкил этмоқда.
Мазкур 1 млрд 200 млн киловатт-соат электр энергия билан республика аҳоли истеъмолчиларини бир ой мобайнида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мумкин.
Жорий йилда сув омборларида белгиланган сув захиралари тўпланмагани нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикаларда ҳам кузатилмоқда.
Шунга қарамасдан, мамлакатимизда мавжуд барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда электр станциялар орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter