Фарғона соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Мамаджанов Ҳусан Ҳасанович ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.
Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори вазифасида ишлаб келган Тўхтақулов Абдуқаюм Юлдашевич Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
53 ёшли Абдуқаюм Тўхтақулов Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўқитувчиси сифатида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам маркази хирурги, Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
А.Тўхтақулов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори вазифасида 2019 йилдан буён ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter