«FAROVON SUG‘URTA» АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилади

Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109-уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: farovonsugurta@mail.ru, веб-сайт: www.farovonsugurta.uz) «FAROVON SUG‘URTA» акциядорлик жамияти 2022 йил 30 июнь соат 15:00да Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 109-уй манзилда жойлашган «ALSKOM» суғурта компанияси бош офис биносида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказилишни маълум қилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 14:00 да бошланади.
Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), шунингдек ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.
Йиллик умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилиш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 8 июнь.
Ўтказилаётган йиллик умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри шакллантириладиган сана: 2022 йил 24 июнь.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
- Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш.
- 2021-йил фаолият якуни бўйича Компания Кузатув кенгаши Раисининг ҳисоботи.
- Компаниянинг 2021-йил молия-ҳўжалик фаолияти натижалари ва 2022 йилга Компания Биснес-режаси параметрлари тўғрисида Бош директор ҳисоботи.
- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Компаниянинг 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботини аудиторлик текшируви натижалари ҳақида мустақил аудитор хулосаси.
- Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган Компаниянинг 2021 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартларига мувофиқ мустақил аудиторлик текшируви натижалари ҳақида ҳисобот-хулосаси.
- 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлаш.
- 2021 йил учун Компания соф фойдаси тақсимотини тасдиқлаш.
- Компания Уставига киритилаётган ўзгартиришлар ва Компания Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- Компаниянинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги, «Ижро органи тўғрисида»ги, «Тафтишчи тўғрисида»ги, «Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низомларни тасдиқлаш.
- Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш.
- Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.
- Компаниянинг 2022 йил молия-хўжалик фаолиятини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чегаравий миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.
- Компаниянинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
- Компаниянинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган битимларни маъқуллаш масаласини кўриб чиқиш.
- Компаниянинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш масаласини, ижро этувчи орган томонидан мустақил равишда бажариши мақсадида аниқлаб чиқиш ҳамда маъқуллаш.
- Хайрия (ҳомийлик) ёки беғараз ёрдамнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан Компаниянинг Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 109 уй манзилида жойлашган маъмурий биноси ҳамда www.farovonsugurta.uz корпоратив вэб-сайтида танишишингиз мумкин.
Маълумот учун телефон: (78) 147-11-00.
«FAROVON SUG‘URTA» АЖ Кузатув Кенгаши
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter