Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд шаҳрида илк гастрономик кўча очилди

Самарқанд шаҳрида илк гастрономик кўча очилди

Эндиликда шаҳарнинг Орзу Маҳмудов кўчаси гастрономик кўча сифатида аҳоли ва сайёҳларга хизмат кўрсатади. Бу ҳақда «zarnews.uz» хабар бермоқда.

Ушбу кўчада кўплаб кафе ва ресторанлар, гастрономик бутиклар, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари ўрин олган.

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ушбу гастрономик кўчани очар экан, Самарқанд куни арафасида бу маскан шаҳар аҳли учун катта туҳфа бўлганини таъкидлади.

– Бу кўча нафақат овқатланиш ёки харидларни амалга ошириш нуқтаси бўлади, балки турли маданий, кўнгилочар тадбирлар ўтказиладиган масканга айланади – деган А.Абдуҳакимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг