Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Горбачёв нега пиццани реклама қилган? (видео)

Горбачёв нега пиццани реклама қилган? (видео)

Реклама ролигидан скриншот

Собиқ иттифоқнинг биринчи ва сўнгги президенти Михаил Горбачёв ўз жамғармаси фаолияти учун пул ишлаш мақсадида Американинг «Pizza Hut» пицца тармоқлари рекламасида суратга тушишга мажбур бўлган. Бу ҳақда «Foreign Policy» журнали Горбачёвнинг биографи Уильям Таубманга асосланиб хабар берди.

Амхерстдаги Массачусетс университети сиёсатшунослик кафедраси доценти Пол Масгрейв реклама ролиги тарихидан ҳикоя қилади. Унинг айтишича, Горбачёв 1996 йилги президентлик сайловларида мағлубиятга учраганидан сўнг, унинг жамғармаси пулсиз қолади. Маърузалардан тушган гонорарлар фонд фаолиятига етмас, оширилган президентлик пенсияси гиперинфляциядан сўнг ойига тўрт минг рублдан (1991 йилги нарх-наво) икки минг долларгача (1994 йилги нарх-наво) камайиб кетганди.

1990 йилда бозорга кириб келган Америка пиццалар тармоғи Россия бозоридан рақибларини сиқиб чиқариш учун рекламачиларга кенг кўламли реклама кампаниясига буюртма беради. Компания юзи сифатида Горбачёвни танлашади.

Масгрейв маълумот келтиришича, собиқ СССР раҳбари узоқ иккиланишдан сўнг, ниҳоят рекламада суратга тушишга кўнади. Сиёсатчи ролик сценарийсининг якуний талқинини тасдиқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, қолаверса, кадрда пицца ейиш таклифини узил-кесил рад этади.

Ўша реклама ролигида Горбачёв билан невараси Анастасия суратга тушган. Собиқ иттифоқ президенти қанча гонорар олгани сир тутилган. Аммо мақола муаллифининг айтишича, 2019 йилги нархларга ўгирганда, рекламаси учун Горбачёвга бир миллион доллар атрофида тўлаб беришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг