Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғузорда йирик логистика маркази қуриляпти

Ғузорда йирик логистика маркази қуриляпти

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида йирик логистика маркази қурилиши бошланган. Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов у ерга бориб, марказ фаолияти билан танишган.

Лойиҳа ташаббускори — Buyuk Amir logistics бўлиб, уни ташкил этишга 7,5 миллион доллар миқдорида инвестиция маблағи йўналтирилади. Натижада 200 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлади.

Марказ юкларни сақлаш ва саралаш имконини беради ва 5000 кв.м.дан иборат музалтгични ўз ичига олади. Шунингдек, лойиҳа доирасида тумандаги эски автобаза ҳудуди марказ учун ажратилган ва Халқаро юк ташишга мўлжалланган 23 та фура олиб келинган бўлиб, келгусида қўшимча яна 30 та махсус жиҳозланган транспорт воситаси келтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг