Ҳафтанинг илк иш кунида об-ҳаво қандай бўлади?

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 28-33 даража иссиқ бўлади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 36-41 даража иссиқ бўлади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 38-43 даража иссиқ бўлади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 30-35 даража иссиқ бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter