Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳаво кескин совуқлашди» — Ўзгидромет дам олиш кунларига об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ҳаво кескин совуқлашди» — Ўзгидромет дам олиш кунларига об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбeкистон бўйича 13-15 октябр кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Узоқ муддат давом этган қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаводан сўнг, 11-12 октабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди.

Барча жойларда ёмғир ёғди, айрим жойларда кучли бўлди, тоғли ҳудудларда қорга айланди. Баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиши кузатилди. Ҳаво кескин совуқлашди.

Бугун эрталаб деярли барча жойларда ёғингарчилик тўхтади ва кун давомида республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсида баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ёғингарчиликсиз об-ҳаво дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлади. Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб ҳарорат 3-6 даража илиқгача пасаяди, кундузи ҳаво аста-секин илиқлашади ва якшанба куни кундузи ҳаво 17-20 даражагача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутимайди, 14-15 октябрда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат 13 октябрда 10-12 даража, 14 октябрда кечаси 4-6 даража, кундузи 14-16 даража, 15 октябрда кечаси 5-7 даража, кундузи 17-19 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг