Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистондаги самолёт ҳалокатида тирик қолган шахс топилди

Ҳиндистондаги самолёт ҳалокатида тирик қолган шахс топилди

ОАВнинг хабар беришича, Air India самолёти ҳалокатида бир киши тирик қолган.

Аввалроқ, шаҳар полицияси комиссари Г.С.Малик "ҳалокатда омон қолганлар йўқ" деб айтган эди. Бироқ, бугун тушдан кейин Малик ANI нашрига қутқарувчилар битта тирик қолган одамни топганини айтди.

Унга кўра, ҳалокатга учраган самолёт бортида ушбу йўловчи 11 ўриндиқда бўлган. Айни дамда омон қолган шахс шифохонада даволанмоқда.

Ҳиндистон расмийлари аввалроқ эълон қилган йўловчилар рўйхатига кўра, 11-ўриндиқда Британия фуқароси Вишваш Кумар Рамеш бўлган.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, улар Вишваш билан касалхонада гаплашган. У бортга чиқиш талонини кўрсатди, унда унинг исми ва ўриндиқ рақами кўрсатилган - 11А. "Самолёт ҳавога кўтарилганидан 30 сония ўтгач, баланд овоз эшитилди ва кейин самолёт қулади. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди", деди журналистларга у.

Самолёт бортида 242 киши бўлган, қутқарувчилар ҳозиргача камида 204 қурбоннинг жасадини олиб чиқишган. Самолёт маҳаллий шифокорлар ва тиббиёт факультети талабалари яшайдиган ётоқхонага қулагани сабабли яна “50 дан 60 гача” жабрланувчилар шифохоналарга етказилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳалокат сабаб президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва  бош вазирига ҳамдардлик билдирди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг