Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким қонунчилик талабларини бузгани аниқланди — Инспекция

Ҳоким қонунчилик талабларини бузгани аниқланди — Инспекция

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни уч туманда йиғилиш ўтказгани юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти ҳокими томонидан 2022 йил 6 феврал куни (якшанба дам олиш кунида) Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида учрашув ўтказилганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган.

Қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, дам олиш кунлари ишга жалб этилган ходимларга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш бўйича Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ёзма кўрсатма ва вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари томонидан вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг