Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига коммунал тўловлар учун бир миллион сўмдан берилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқовнинг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Фарғона шаҳри Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Абдурашид ота Абдусаломов ва Қува тумани Туркравот маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тошпўлат ота Дадажоновларнинг ҳолидан хабар олинди.
Федерация томонидан уруш қатнашчиларининг ҳар бирларига коммунал ҳизматлар тўловини амалга ошириш учун бир миллион сўм миқдорида пул маблағлари ажратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter